BMB Holding бошқарув компанияси – инвестицион-консалтинг йўналишида фаолият олиб бориб, ҳозирга келиб 1000 дан ортиқ хорижий компаниялар унинг хизматларидан фойдаланиб келмоқда. 

BMB Holding бошқарув компанияси умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг қўшма инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Бекзод Маматқулов
Кузатув Кенгаши Раиси

Инвестициявий фаолият

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

Хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида компания раҳбарияти 30 дан ортиқ ривожланган мамлакатларда расмий ташриф билан бўлди. Компания дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан ишбилармон доиралар вакилларини қабул қилиб, уларга Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти ҳақида маълумот берди ва бу, албатта, уларда катта таассурот қолдирди.

Компаниямиз ўтган давр мобайнида хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда йирик лойиҳаларни ишга туширишга муваффақ бўлгани – ана шундай  истиқболли тадбирларнинг самарасидир. Россия Федерациясининг Миллий захира корпорацияси билан ҳамкорликда BMB-NRC Agrologistics лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоятида замонавий агрологистика мажмуаси барпо этилмоқда.

Заъфаронни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича BMB Opera Zafferano Ўзбекистон-Италия лойиҳаси – икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг энг муҳим лойиҳаларидан биридир. Мазкур лойиҳа Италиянинг илғор тажрибаси ва технологияларини жорий этиш имконини беради, шунингдек, Ўзбекистонда доривор ўсимликлар кластерини ташкил этиш соҳасида стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ижтимоий фаолият

ФУТЗАЛ РИВОЖИДАГИ ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ

BMB Professional Futsal Club 2022-2023 йилги мавсумда олтин треблга, яъни, бир мавсумда 3 та мусобақада ғолибликка эришиб, футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперкубок эгасига айланиб улгирди.

Хабарингиз бор, FIFA томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ 2024 йил Футзал бўйича Жахон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қиладиган бўлди. Компаниямиз томонидан ушбу оламшумул тадбир олдидан Ватанимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида BMB Professional Futsal Club га футбол ватани хисобланадиган Бразилиядан бир қатор иқтидорли ва катта тажрибага эга футзалчилар трансфери амалга оширилди.

Бугунги кунга келиб, клубда легионер футзалчилар сафи янада кенгайди, жумладан: Alex Dias da Silva, João Florencio da Silva Neto, Lucas Oguido Nakazato ва Vitor Manoel da Silvaлар билан шартнома имзоланиб, Oliveira de Jesus Souza Hebberth (Bolt) ва Henrique Soarez de Souza Pauloлар билан тузилган шартнома муддати узайтирилди. Бош мураббий маслахатчиси сифатида Футзал бўйича 2018 йилги Жахон чемпиони, УЕФА кубоги ғолиби ҳамда Бразилия чемпиони Nunes Da Silva Gattini Adalberto (Betao) жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 14 Б-уй