Мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналари BMB Trade Group компаниясининг халқаро алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашади

Мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналари BMB Trade Group компаниясининг халқаро алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашади
Жорий йилнинг 20-сентябрь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бир қатор чет элдаги ваколатхоналари раҳбарлари ўртасида хориждаги йирик бизнес вакиллари билан алоқаларни янада кенгайтириш масаласида ишчи учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, бўлиб ўтган сермаҳсул мулоқот давомида, мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саидикром Ниязходжаев, Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Акмалжон Кучкаров ва Беларусь Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаровлар мазкур давлатлардаги бозорларда ўзига ҳос жиҳатлари ва талаблари ҳамда хорижий инвесторлар қизиқишлари билан BMB Trade Group раҳбариятини таништириб ўтдилар.
Ўз навбатида, Бекзод Маматқулов хориждаги йирик компаниялар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ҳамда BMB Za’faron бренди остидаги заъфарон ҳамда бошқа турдаги махалий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, логистика борасидаги долзарб бўлган масалалар юзасидан компания ёндашувлари ҳамда режалари борасида фикр алмашди.
Конструктив руҳда бўлиб ўтган учрашувларда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик корпус раҳбарлари BMB Trade Group томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлари борасида ижобий фикрлар билдирган ҳолда компаниянинг халқаро савдо-иқтисодий алоқаларини янада ривожлантиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: