Arxivlar

BMB Trade Group ва Ханты-Мансийск автоном округи – Югра тараққиёт жамғармаси ўртасида меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 26-апрель куни пойтахтимизда бўлиб ўтган “ИННОПРОМ Марказий Осиё” Халқаро саноат кўргазмаси доирасида BMB Trade Group компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари Мирғулом Усманов ва Ханты-Мансийск автоном округи- Югра тараққиёт жамғармаси Бош директори Сергей Афанасьевлар томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Халқаро инвестицион форум доирасида Италия ва Сингапурлик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказилди

Жорий йилнинг 28-апрель куни пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида BMB Trade Group вакиллари Италиянинг “Deutz” компанияси раҳбари Дженаро Винетто ҳамда Сингапурнинг “Xangxiao steel structure” компанияси директори Серен Тан билан музокара ўтказдилар.