BMB Trade Group Таъсисчилар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

BMB Trade Group Таъсисчилар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 4 апрел куни Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида Кузатув кенгашининг раиси Бекзод Маматқулов бошчилигида Таъсисчилар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида компаниянинг 2023 йил биринчи чораги давомидаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди ва 2023 йил иккинчи чорагидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди, шунингдек ташкилий ва кадрлар масалалари кўриб чиқилди.
Компания Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов таъкидлаганидек, компаниянинг тўпланган тажрибаси ва ютуқлари унинг келажакдаги фаолияти учун тубдан янги стратегияни ишлаб чиқиш, шунингдек маркетинг тадқиқотларига асосланган ребрендинг қилиш масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилишда компания ижроия аппаратида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Уларга кўра, Махмуд Асамов компаниянинг – Бош директори, Миргулом Усмонов биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва компания Кузатув Кенгашининг таркибига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди.
Умуман олганда, йиғилиш якунлари бўйича компаниянинг 2023 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини мақсадли амалга ошириш бўйича истиқболли қадамлар белгиланди, шунингдек, унинг тижорат, халқаро ва кадрлар фаолиятидаги устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: