Маълумот учун «Negin saffron» компанияси заъфарон доривор ўсимлигини қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланади.
Учрашув давомида томонлар заъфарон доривор ўсимлигини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, томонлар маркетинг йўналишида кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишувга эришдилар.
Сўнг заъфарон етиштириш бўйича фан докторлари Др.Акбарий, Др.Меҳди ҳамда Др. Нозанинлар билан биргаликда Хуросоннинг Фирдовсий қишлоғида жойлашган заъфарон плантацияларига ташриф уюштирилди.
У ерда вакилларимиз заъфарон экилган майдонларнинг хусусияти, озиқлантирилаётган ўғитлар, суғориш тизимлари ҳамда заъфарон доривор ўсимлиги ҳосилини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Шу билан BMB Trade Group компанияси вакилларининг Эрон Ислом Республикасига ишчи ташрифи ўз якунига етди.
Ташриф давомида эришилган келишувлар яқин келажакда миллий BMB Za’faron табиий доривор ўсимлигини етиштириш, сифати ва ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.