Хумоюн Бекмуродов Baku Open 2023 халқаро шахмат мусобақасида иштирок этмоқда

Хумоюн Бекмуродов Baku Open 2023 халқаро шахмат мусобақасида иштирок этмоқда
Маълумки жорий йилнинг 4-12 май кунлари Боку шаҳрида Озарбайжоннинг учинчи президенти Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган Baku Open 2023 шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 150 га яқин шахматчилари ўзаро куч синашмоқда.
Хозирда BMB Trade Group компанияси бренд-амбассадори Хумоюн Бекмуродов ҳам мазкур турнирда иштирок этиб келмоқда.
Бугунга келиб, Хумоюн Бекмуродов умумий рейтингда 3.5 очко билан турнир жадвалнинг 46 поғонасидан ўрин эгаллаб келмоқда.
BMB Trade Group компанияси ёш ва иқтидорли шахматчимизга келгуси баҳсларида улкан ғалабалар тилаб қолади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: