Сингапур Президенти Ҳалима Яқубга BMB Za’faron маҳсулоти тақдим этилди

Сингапур Президенти Ҳалима Яқубга BMB Za’faron маҳсулоти тақдим этилди
Жорий йилнинг 24-май куни пойтахтимизда Сингапур Президенти ташрифи доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бизнес-форум бўлиб ўтди.
Бизнес-форумда икки мамлакат давлат ташкилотлари билан бир қаторда бизнес доиралари вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Мазкур тадбир доирасида BMB Trade Group компанияси асосчиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация Сингапур ишбилармон доиралари вакиллари билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган масалалар юзасидан музокаралар ўтказди.
Бизнес-форум давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Сингапур Президенти Ҳалима Яқубга BMB Za’faron бренди остидаги миллий маҳсулот ҳақида атрофлича маълумот бериб, ушбу маҳсулот намунасини тақдим этдилар.
Умуман олганда бизнес-форум Ўзбекистон ва Сингапур мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган самарали майдонга айланди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: