Ташриф олдидан Рим шаҳрида Ўзбекистон-Италия бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу расмий ташрифнинг устувор йўналишлари Италиянинг етакчи компания вакиллари билан бизнес ҳамкорликни янада кенгайтириш каби долзарб масалаларни кўриб чиқишдир.
Маълумот учун, Ўзбекистон Европа Иттифоқининг «GSP+» дастурига 2021 йил апрель ойида аъзо бўлган. Бундан келиб чиқиб, олти мингдан зиёд маҳсулотлар божсиз Европа Иттифоқига экспорт қилиниши мумкин.
Италия Европа Иттифоқидаги энг асосий ҳамкор давлатлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, учрашувларда сиёсий, гуманитар, маданий, иқтисодий, савдо ва инвестициявий лойиҳалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.