Бугун Италия Республикасининг мустақиллик рамзи бўлган «Италия Республикаси куни» (Festa della Repubblica Italiana) байрамининг 77 йиллиги нишонланмоқда

Бугун Италия Республикасининг мустақиллик рамзи бўлган «Италия Республикаси куни» (Festa della Repubblica Italiana) байрамининг 77 йиллиги нишонланмоқда
1946 йилнинг 2 июнь куни барча Италия аҳолиси сайловда иштирок этиб, монархиядан воз кечиш ҳамда республика бошқарув тизимига ўтиш учун овоз беришган кун сифатида тарихга муҳрланган.
Италия Республикаси мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва шу каби бошқа соҳаларда стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Шу сабаб, фурсатдан фойдаланган ҳолда, компаниямиз номидан барча Италия аҳолисига, шу жумладан тижорат доиралари вакиллари бўлган ҳамкорларимизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, абадий тинчлик ва фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз.
Самимий ҳурмат ва эзгу тилаклар билан,
BMB Trade Group компанияси жамоаси

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: