Учрашувлар мобайнида Италия бозорига дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар, доривор ўсимликлар ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “фьючерс” контракт асосида етиштириш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилди.
Мулоқотлар давомида Италия компаниялари томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мамлакатимиз ишбилармон доираси вакиллари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилиб, Италия бозорига ўзбек маҳсулотларининг экспортини кўпайтиришдан ўзаро манфаатдорлигини билдирди.
Сермаҳсул ўтган музокаралар натижасида Италия компаниялари билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистондан Италияга бозорига дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар ва доривор ўсимликларни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.