РИМДА ИТАЛИЯ-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

РИМДА ИТАЛИЯ-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи арафасида Рим шаҳрида Италия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Ўзаро инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг асосий омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Кудратов, Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Э. Чиреэлли, Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси А. Пинна ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О. Акбаров ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат етакчи компанияларининг 200 дан зиёд вакиллари иштирок этди.
Бизнес-форумнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган сессияси давомида Б. Маматкулов томонидан компания фаолияти ҳамда сўнгги йилларда Италиялик ҳамкорлар билан эришилган ижобий натижалар тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Италия вазирлик, идоралари, етакчи компаниялари, жумладан BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкулов ҳамда FIN. OPERA компанияси президенти Роберто Туччи ўртасида умумий қиймати 295 миллион евро бўлган 2 та инвестиция ва 1 та экспорт шартномалари имзоланди.
Хусусан,
– Жиззах вилоятида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини кенгайтириш – 80 миллион евро;
– Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш ва ундан электр энергияси ишлаб чиқариш – 200 миллион евро;
– Заъфарон экспорти бўйича шартнома – 15 миллион евро.
Шунингдек, форум давомида Кузатув кенгаши раиси бошчилигидаги компания делегацияси аъзолари Италиянинг йирик ишбилармонлари билан B2B учрашувларда иштирок этишди.
Учрашувларда томонлар ўзаро манфаатли янги қўшма лойиҳалар ҳамда заъфарон экспорти бўйича битимлар тузишнинг молиявий-техник жиҳатларини батафсил кўриб чиқдилар.
Форум якунига кўра, Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва кенгайтиришга хизмат қилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: