Хусусан, жорий йилнинг 4 август куни мазкур шартнома доирасида BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери томонидан етиштирилаётган экологик тоза, мазаси тилни ёрар ва хуштаъм “торпеда” номи билан машхур бўлган қовуннинг навбатдаги партияси Латвия давлатига экспорт қилинди.
Аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи глобал аҳамият касб этаётган бугунги кунда мева-сабзавот кластери томонидан мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиб, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа халқимизнинг мева-сабзабот ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ҳамда ушбу тармоқ орқали давлатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.