Учрашув чоғида BMB Holding Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланиб бораётгани, хусусан, июнь ойида Италия мамлакатига амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунларининг амалий аҳамияти ҳамда иқтисодий дипломатия соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик тўғрисидаги атрофлича маълумотларни ўртоқлашди.
Элчи Aгостино Пинна Жиззах вилояти билан Италия ўртасида ташқи иқтисодий алоқалар, заъфарон ўсимлигини етиштиришда ва бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик тўғрисида сўз юритиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини таъкидлади.
Италия бизнесининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ўзаро характерга эга бўлиб, давомли ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.