Талаба ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Талаба ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 18 август куни Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида тадбиркорларни замонамиз қаҳрамонлари сифатида эътироф этиб уларнинг ҳаёт йўли, фаолиятини кенг тарғиб қилиш шунингдек, тадбиркорларнинг жойларга чиқиб ёшлар билан мулоқот қилиши, уларга тадбиркорлик сир - асрорларини ўргатиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилган эди.
Шу сабабдан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони ҳамда «Дўстлик» ордени соҳиби — Бекзод Маматкулов пойтахтимизда жойлашган “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети талабалари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Учрашувда Б.Маматкулов ўзининг ҳаёт йўли, тадбиркорлик соҳасига кириб келиши, фаолияти давомида бошдан кечирган қийинчиликлари, дуч келган муаммолари, соҳага оид билимлар ҳамда тажрибадан ўтган методикалар ҳақида талаба-ёшларга маълумот берди.
Умуман олганда тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Фаол талабаларга махсус совғалар шунингдек, 3 нафар талабанинг контракт тўловини тўлашга амалий ёрдам бериладиган бўлди. Суҳбат сўнгида Б.Маматкуловга институт ректорининг эсдалик совғаси топширилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: