Шу сабабдан, жорий йилнинг 13 сентябрь куни BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони ҳамда «Дўстлик» ордени соҳиби — Бекзод Маматкулов пойтахтимизда жойлашган Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Учрашувни университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Конгратбай Шарипов очиб берди ва бу каби мулоқотларнинг муҳимлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Умуман олганда учрашув кўтаринки руҳда ўтди. Б.Маматкулов ҳолдинг университетнинг билимга чанқоқ, масъулиятли ва меҳнаткаш талабаларини алоҳида қўллаб қувватлашини таъкидлади ва улар учун алоҳида оширилган миқдордаги стипендия тайинлашини маълум қилди. Шунингдек , юқори салоҳиятли, билими ва зеҳни ўткир талабалардан 5 нафари танлов асосида ҳолдинга ишга қабул қилиниб, тўлов-контракт пулларини тўлашда амалий ёрдам бериладиган бўлди. Учрашувда фаол қатнашган талабалар эса, эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Суҳбат якунида ҳолдинг фаолиятида университет билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишиб олинди.