Ҳозирги кунда Euro Cert компанияси мутахассислари томонидан заъфарон плантациясида маҳсулотни экиш, етиштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, териб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнлари ўрганиб чиқилмоқда.
USDA Organic сертификати мамлакатимизда етиштирилаётган заъфарон маҳсулотининг сифати ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мос ҳамда маҳсулот табиий ҳолда етиштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификати ҳисобланади.
