Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Сизларни Латвия Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан самимий табриклаймиз.
Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги дўстона ва яқин ҳамкорликка асосланган дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери икки давлат алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Ушбу давр мобайнида мамлакатларимиз ҳар томонлама, хусусан, савдо, иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда сезиларли ўзгаришларни амалга ошириб келяпти. Бундай ҳамкорлик ришталари туфайли BMB HOLDING компанияси ҳам Латвиянинг илғор ишбилармонлари билан яқиндан алоқа ўрнатиб, ўзбек заминида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйди.
Ишонамизки, муносабатларимизнинг бундан кейинги истиқболлари ҳам янада самарали ва мустаҳкам бўлиб, тобора юксалиб бораверади. Бу йўлда эса, компаниямиз ўзаро манфаатли лойиҳа ва режаларни амалга оширишга доим тайёр. Фурсатдан фойдаланиб, сиз – Латвия халқига тинчлик ва омонлик тилаймиз.
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING компанияси!