Мулоқот аввалида меҳмонлар BMB HOLDING фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари тақдимоти билан таништирилди. Жумладан, германиялик ишбилармонларга компаниянинг заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш йўналишидаги йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда мазкур йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш, қайта ишланган маҳсулотларни Европа мамлакатларига экспорт қилиш, Заъфарон ўсимлигига хориж давлатларидан янги бозор топиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар савдо бозорларини биргаликда ўзлаштириш ва иқтисодиёт ҳамда бизнеснинг турли соҳаларида потенциал шерикларни топишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам келишувга эришдилар.