
Футзал бўйича йил фидойилари тақдирланди
Бугун, 26 декабрь куни ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси ўтказилди.
Кун тартибидан ЎФАнинг 2023 йилги фаолияти, амалга оширилган ишлар, кейинги йил режалари ҳамда яна қатор масалалар ўрин олди. Жумладан, анжуман давомида турли номинациялар бўйича тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. “Ўзбек футболи жонкуяри” номинациясида бир гуруҳ мутасаддилар, мутахассислар ва футбол фидойилари тақдирланди.