Мулоқот аввалида меҳмонлар BMB HOLDING фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари тақдимоти билан таништирилди. Шундан сўнг хорижлик ишбилармонларга компаниянинг заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича йирик лойиҳалари, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда мазкур йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш, қўшимча қийматга эга чуқур қайта ишланган маҳсулотларни Европа мамлакатлари, хусусан, Германия, Италия ва Швейцарияга экспорт қилиш, Заъфарон ўсимлигига хориж давлатларидан янги бозор топиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар савдо бозорларини биргаликда ўзлаштириш ва иқтисодиёт ҳамда бизнеснинг турли соҳаларида потенциал шерикларни топишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам келишувга эришдилар.


