
Ўзбек заъфарони шахмат бўйича жаҳон чемпионлари эътиборида!
Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича VI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан 2017 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақанинг бу галги баҳсларида 52 мамлакатдан 338 нафар, жумладан, юртимиздан 33 нафар шахматчи иштирок этди. Қатнашчилар орасида дунё рейтингида юқори ўринларда бораётган Магнус Карлсен, Ян Александрович, Фабиано Каруана, Нодирбек Абдусатторов, Левон Аронян каби етакчи шахмат юлдузлари, чемпионлар борлиги VI жаҳон чемпионати нуфузи баландлигидан далолат беради.