Arxivlar

ВМВ HOLDING – мамлакат тараққиёти, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, шу йўлда хизмат қилаётган компания! 

Аниқ стратегия асосида амалга оширилаётган тадбирлар тизимлиликни, аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олишни, моддий ресурсларни ана шу йўлда сарф этишни назарда тутади. ВМВ HOLDING ана шундай улуғвор стратегия ва аниқ мақсадлар сари дадил одимламоқда.

Ҳар қандай замон ва маконда бир нарса аниқки, жамият тараққиёти, аҳоли ҳаёти барқарорлигини мустаҳкамлаш бошқарувнинг самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ. Ривожланишга интилаётган мамлакатларда менежмент доимий равишда такомиллаштирилиши лозим. Бунда ташаббускор, таҳлилий ва танқидий фикрлайдиган, етакчилик қобилияти ва ватанпарварлик туйғусига эга бўлган етакчи кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.