Ўзбекистоннинг Қатар давлатига янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Қатар давлатига янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Қатар давлатига янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 февраль куни BMB Holding бош офисида Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Қатар давлатига янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ашраф Хўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожида хусусий сектор вакиллари ва ишбилармон доираларнинг ўрни алоҳида эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, BMB Holding таркибидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган турли рақобатбардош, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Қатар бозорига етказиб берилиши, ушбу давлатда айниқса шифобахш заъфарон маҳсулотига бўлган талабнинг юқорилиги алоҳида қайд этилди.

Бошқа истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ кенг қамровли вазифалар мулоқот давомида атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар биргаликда янги бозорларни ўзлаштириш ва бизнес шериклар доирасини кенгайтириш, қулай транспорт-логистика маршрутлари орқали Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: