BMB HOLDING Хитойдаги нуфузли халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

BMB HOLDING Хитойдаги нуфузли халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

BMB HOLDING Хитойдаги нуфузли халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда BMB HOLDING таъсисчиси Мирзамурод Дадажонов Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб, йирик тадбиркорлар билан учрашув ва музокаралар олиб бормоқда.

Хусусан, Хитойнинг Шанхай шаҳрида ташкил этилган бир қатор йирик ва энг сўнгги тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари кўргазмасида иштирок этди. Жумладан, Шанхай миллий кўргазмалар марказида “Хитой халқаро тўқимачилик кўргазмаси 2024”, “Хитой халқаро тўқимачилик ва ип–калава ишлаб чиқариш технологиялари 2024”, “Хитой халқаро тўқимачилик матолари ва аксессуарлари 2024” каби нуфузли кўргазмаларда қатнашиб, йирик Хитой компаниялари фаолияти, энг замонавий ва сўнгги авлод тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари ишлаб чиқарувчилар билан манфаатли музокаралар олиб борилди.

Хитойдаги йирик компаниялар билан пахта, мато ва тўқимачилик, ип-калава ва бошка шу каби маҳсулотларни қайта ишлаш, чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги тажрибалар ўрганилди. Юртимизда ҳам шу йўналишда қўшма лойиҳалар ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: