НАВРЎЗ ТАБРИГИ

НАВРЎЗ ТАБРИГИ

Азиз юртдошлар!

Сизларни эзгулик, нафосат, яшариш, янгиланиш айёми бўлмиш Наврўз байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани ҳар йили ўзгача шукуҳ ва кайфият билан қарши олади. Аллоҳга шукурки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида эса сиз-у биз азалий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта  хурсандчиликлар ила қарши олмоқдамиз.

Айтиш жоизки, Наврўз ўзаро қадр-қиммат, хайр-у саховат, меҳр-оқибат тимсолидир. Бугун ана шу тимсол элчиси дилларимизни яна қувонч-у шодликка ошно этди. Муболағасиз, бизнинг тинч-осойишта юртимизга тўй-томоша, байрамлар ярашади.

Янгиланиш фасли хонадонингизга файз-у барака олиб келсин. Оилангиздан тинчлик-хотиржамлик аримасин. Наврўзи оламнинг ҳаётбахш нур-зиёси қалбингизни поклаб, нурафшон айласин!

Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: