Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев BMB-NRC Agrologistics ва BMB Agro Plus корхонлари фаолияти билан танишди
Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳудудларда ахолини юқори даромад олишини таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этиш буйича Ш.Рашидов туманига маъсул, ишчи гуруҳ раҳбари сифатида BMB NRC Agrologistics ва BMB Agro Plus корхонлари фаолияти билан танишди.
Агрологистика мажмуасининг фаолияти, унинг қуввати, экспорт салоҳияти ва жўғрофияси, хизмат турлари, шунингдек, яратилган бошқа имконият ва шароитлари ҳақида сўз кетганда, шуни таъкидлаш жоизки, BMB-NRC Agrologistics ўзига хос ноёб комплекс сифатида мамлакатимиз минтақаларида етиштирилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона, банк ва санитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш, транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш каби амалиётлар жорий этилган. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, экспорт билан шуғулланаётган корхоналар шу ернинг ўзида аккредитацияланган лаборатория сертификатлари билан хориж бозорларига тўғридан-тўғри экспорт қилишлари мумкин.
Шу билан бирга, Б.Мусаев Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида барпо этилаётган йирик инвестицион лойиҳа — BMB Agro Plus корхонаси фаолияти билан танишди. BMB Holding тасарруфидаги мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат кластерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан чуқур қайта ишлашгача бўлган тўлиқ занжирни ташкил этиш, шунингдек, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда Европа мамлакатларига экспорт қилиш мақсадида BMB Agro Plus корхонасининг биринчи линияси май ойида ишга туширилиши режалаштирилгани маълум қилинди.