BMB Za’faron маҳсулотлари “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмасида
Жорий йилнинг 22-24 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу йил тўртинчи маротаба ўтказилаётган ушбу халқаро тадбирда 400 дан зиёд маҳаллий корхоналар ҳамда хорижий компаниялар вакиллари, 2500 га яқин иштирокчи қатнашмоқда.
Россия, Қозоғистон, Хитой, Туркия, Саудия Арабистони каби дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларидан экспертлар ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этаётган кўргазмани Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев кириш сўзи билан очиб берди.
Эътиборга молик томони шундаки, мазкур саноат кўргазмасида BMB Za’faron бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун алоҳида бурчак ташкил этилди ҳамда тадбир иштирокчиларига намойиш этилди. Қувонарлиси, кўргазма иштирокчилари табиий ва шифобахш заъфаронга катта қизиқиш билдиришди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу кўргазмадан саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, замонавий технологиялар, фарматцевтика каби соҳаларда янги ҳамкорлар топиш, хорижлик инвесторларни юртимизга кўпроқ жалб қилиш, мамлакатимиздаги тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш мақсад қилинган.