Азиз юртдошлар!
Сизни ва оила аъзоларингизни улуғ ва муборак айём — Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз!
Кўп миллатли ватанимизда доим тинчлик-тотувлик ва аҳиллик бўлсин. Одамлар ҳар доим бир-бирларига меҳр-оқибатли бўлиб, юртимиз доим тараққий этсин. Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу байрам барҳаёт бўлсин!
Хонадонларингиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси