BMB AGRO МАЙДОНЛАРИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, ҳар бир босқичга аграр соҳа мутахассислари томонидан алоҳида аҳамият қаратиш сифатли ва мўл ҳосил гаровидир.
BMB Agro майдонларидаги ана шундай эътибор билан парваришланиб, етиштирилган помидорлар бугун пишиб етилган, ҳосилни нест-нобуд қилмасдан териб олиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Йиғилган ҳосил дастлаб, BMB-NRC Agrologistics мажмуасида сараланиб, маълум бир муддат белгиланган ҳароратда сақланади ҳамда юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун BMB Agroplus корхонасига юборилади. У ердан далада етиштирилган маҳсулотлар аввало аҳоли хонадонларига ҳамда хорижга экспорт учун йўналтирилади.