AGROTEC HANDELS (АВСТРИЯ) КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 26 октябрь куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, мазкур йил бошида Б.Маматқулов бошчилигидаги Ҳолдинг делегациясининг Австрияга, Б.Қандовнинг эса мамлакатимизга ташрифи давомида келишиб олинган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Қолаверса, Ҳолдинг таркибида янги ташкил этилган BMB Agroplus корхонасининг қўшилган қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва BMB Za’faron қуритиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Австрия орқали бутун Европа бозорларига етказиб бериш, мазкур йўналишда қўшма лойиҳалар, хусусан, Австрияда Ўзбекистон-Австрия савдо уйини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида Б. Кандов BMB HOLDING билан самарали ҳамкорликни давом эттириш, келгусида йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа мамлакатларига экспорт қилиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.