HT HOLDING КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

HT HOLDING КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

HT HOLDING КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 10 октябрь куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда HT Holding компанияси президенти Роберто Туччи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, яна бир корхонанинг муваффақиятли ишга туширилганлигини эътироф этилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Жиззах вилоятида ташкил этилган заъфарон плантацияларини босқичма-босқич кенгайтиришни давом эттириш, BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш ҳамда географиясини кенгайтириш, заъфарон асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни диверсификация қилиш, бу орқали Европа ва АҚШ бозорларига янада чуқурроқ кириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Қолаверса, 2023 йилнинг июнь ойида Президентимизнинг Италияга расмий ташрифи чоғида имзоланган шартномалар ижросини давом эттириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва юқорида таъкидланган йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: