ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХОРИЖГА ЭКСПОРТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХОРИЖГА ЭКСПОРТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХОРИЖГА ЭКСПОРТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

Барчамизга маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Охирги йилларда экспорт ҳажмининг ортиши мамлакатда жорий этилган янги технологиялар, халқаро стандартларга мос келадиган маҳсулот сифатини назорат қилиш ва логистика тизимларини қуриш ва модернизация қилиш билан боғлиқдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнида бир қатор қийинчиликларга, жумладан:

1. Логистика ва инфратузилма чекловлари;
2. Халқаро стандартларга мослашиш;
3. Божхона ва бюрократия муаммоларига дуч келишади.

Айни юқоридаги муаммоларнинг комплекс ечими сифатида ташкил этилган BMB-NRC Agrologistics мажмуаси тадбиркорларга экспорт жараёнини бошқаришда айни муддао бўлмоқда.

Хусусан, логистика ечимлари, тадбиркорлар учун божхона процедураларини соддалаштириш ва халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулот сертификатларини олишда ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, сақлаш инфратузилмаси, маҳсулотларни замонавий совутиш ва сақлаш иншоотлари билан уларнинг сифатини таъминлайди. Бу айниқса, Европа ва Осиё бозорларига маҳсулотни экспорт қилишда муҳим роль ўйнайди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: