Оқ йўлбарслар жорий мавсумда ҳам юксак маҳорати ва иродасини намойиш этиб, муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритишди. Бугун, 24 январь куни пойтахтимизда футзал бўйича Олий Лига баҳсларининг сўнгги 5 тур ўйинлари ўтказилди ҳамда ғолиб, совриндорларга медаллар ва мусобақанинг расмий кубоги топширилди.
Шунингдек, мавсумнинг энг яхшилари ҳам аниқланди. Хусусан, BMB PFC бош мураббийи Нодир Элибоев «Энг яхши мураббий», футзалчимиз: Музаффар Аҳаджонов эса «Мавсум тўпурари» сифатида эътироф этилди.
Қолаверса, Музаффар Аҳаджонов билан Аббос Ўлмасбековлар мавсум юлдузлари ва рамзий терма жамоа учун ҳам муносиб кўрилди.
Фурсатдан фойдаланиб, футзал жамоамизни чемпионлик билан чин дилдан қутлаймиз! Мусобақа давомидаги меҳнатлари ва шижоати учун жамоанинг барча аъзоларига, шунингдек, садоқатли мухлисларига миннатдорчилик билдирамиз.