ИТАЛИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

ИТАЛИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 26 январь куни Италиянинг Милан шаҳрида BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда HT HOLDING компанияси Президенти Роберто Туччи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро конструктив руҳда ўтган мулоқотда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италия Республикасига қилган расмий ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини самарали амалга ошириш, заъфарон плантацияларини кенгайтириш, экспорт географияси ва ҳажмини ошириш ҳамда заъфаронни чуқур қайта ишлаш орқали заъфаронли маҳсулотлар турларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ernst & Young Global Consulting компаниясининг Италиядаги ҳамкори ва маслаҳатчиси Алессандро Момбеллони билан BMB HOLDING таркибидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини халқаро молия стандартларга мослаштириш ҳамда халқаро молия ташкилотларидан янги лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестициялар жалб қилиш бўйича ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувлар натижасида, юқорида санаб ўтилган йўналишлардаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, заъфаронли маҳсулотларни ассортиментини кенгайтиришда Италия технологияларидан кенгроқ фойдаланиш ҳамда молиявий операцияларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: