Жорий йил 27 январь куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида BMB HOLDING вакиллари ҳамда Италия Республикасининг Турин шаҳри мэри Стефано Ло Руссо бошчилигидаги юқори даражадаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Турин шаҳри мэрияси аппарати раҳбари Валентина Кампана, Турин савдо-саноат палатаси Президенти Даро Галлина, Саноатчилар уюшмаси Президенти Марко Гаэм ва бошқа нуфузли делегация аъзолари иштирок этди.
Тадбир доирасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш, Италиянинг бизнес ҳамжамияти билан самарали шерикликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, учрашув давомида Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Пьергабриеле Пападия де Боттини билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида келгусида икки томонлама манфаатли алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олинди.