ЎЗБЕКИСТОННИНГ ПОЛЬШАДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ПОЛЬШАДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 28 январь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматкулов ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Польша ишбилармон доираларининг сўнгги йиллардаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланаётганлиги, айниқса қишлоқ хўжалиги йўналишида Польшанинг илғор технологияларидан фойдаланиш орқали маҳсулотлар ҳажми ва сифатида ижобий динамика кузатилаётганлиги қайд этилди ҳамда Польшада мамлакатимизда етиштирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кенгроқ тарғиб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, юқори сифатли, хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва етказиб бериш, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш ҳамда бизнес ҳамкорлар доирасини кенгайтириш, тадбиркорлик йўналишида кўргазмалар, форумлар ва инвестицион учрашувлар саломоғини кўпайтириш, қолаверса, инновацион технологияларни жорий этишда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: