BMB HOLDING компаниясида Германиянинг йирик компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди

BMB HOLDING компаниясида Германиянинг йирик компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 8 ноябрда BMB HOLDING компанияси Бош офисида Германиянинг agriXperia GmbH, CS Conti Service International Spedition, Miyawaki GmbH компаниялари вакиллари билан ўзаро манфаатли учрашув ташкил этилди.

Мулоқот аввалида меҳмонлар BMB HOLDING фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари тақдимоти билан таништирилди. Жумладан, германиялик ишбилармонларга компаниянинг заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш йўналишидаги йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда мазкур йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш, қайта ишланган маҳсулотларни Европа мамлакатларига экспорт қилиш, Заъфарон ўсимлигига хориж давлатларидан янги бозор топиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар савдо бозорларини биргаликда ўзлаштириш ва иқтисодиёт ҳамда бизнеснинг турли соҳаларида потенциал шерикларни топишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам келишувга эришдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: