Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Сизларни Бирлашган Араб Амирликлари мустақиллик куни муносабати билан самимий табриклаймиз.
Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги дўстона ва яқин ҳамкорликка асосланган дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери икки давлат алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Ушбу давр мобайнида мамлакатларимиз ўртасидаги ришталар ҳар томонлама, хусусан, савдо, иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда сезиларли ўзгаришларга юз тутмоқда.
Ишонамизки, муносабатларимизнинг бундан кейинги истиқболлари ҳам янада самарали ва сермаҳсул бўлиб, тобора юксалиб бораверади. Бу йўлда эса, BMB HOLDING компанияси жамоаси ҳам Амирлик ишбилармон доиралари билан ўзаро манфаатли лойиҳа ва режаларни амалга оширишга доим тайёр. Фурсатдан фойдаланиб, Бирлашган Араб Амирликлари халқига тинчлик ва омонлик тилаймиз.
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING компанияси!