Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги Доимий вакили билан амалий учрашув бўлиб ўтди

Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги Доимий вакили билан амалий учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 15 декабрь куни BMB Holding Бош офисида Ўзбекистондаги Татаристон Республикасининг Доимий вакили (Россия Федерацияси) Айдар Ахтареев билан компания бош директорининг 1-ўринбосари М.Усмановнинг амалий учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида яқиндагина очилган «BMB-NRC Agrologistics» – Ўзбекистон – Россия кўшма корхонасининг кенг салоҳияти ва имкониятидан унумли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув чоғида шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, чуқур қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича амалий ҳамкорлик олиб бориш вазифалари белгилаб олинди.

Ўз навбатида, BMB Holding компанияси томонидан татаристонлик ҳамкорлар билан халқаро даражадаги консалтинг хизматларини кўрсатиш, биргаликда янги бозорларни ўзлаштириб, муносиб бизнес-шериклар доирасини кенгайтиришда ҳам манфаатли алоқалар ўрнатишга тайёр эканлиги қайд этилди. Томонлар ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида Ўзбекистондан дала маҳсулотлари, қуритилган мевалар, мева-сабзавот консервалари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари экспортини, ўз навбатида, Россиядан буғдой, кунгабоқар ёғи, шакар ва бошқа товарлар импортини кўпайтириш чораларини ҳам белгилаб олишди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: