VI жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши 26-28 декабрь кунлари 13 турда, блиц йўналиши эса 28-30 декабрь кунлари 21 турда бўлиб ўтди. Умумий соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур жаҳон чемпионати дастурига шахматнинг блиц ва рапид йўналиши киритилган бўлиб, ФИДЕ рейтингида 2550 (эркаклар) ва 2250 (аёллар) рейтингидан паст бўлмаган спортчилар иштирок этиши белгиланган. Марказий Осиё минтақасида бугунги кунда шахматнинг ривожланиб боришида Ўзбекистоннинг катта роли бор, – деди ФИДE президенти Аркадий Дворкович. – Бу заминда шахмат бир неча асрлик тарихга эга. Биз Ўзбекистоннинг бой шахмат анъаналарини ҳурмат қиламиз ва унинг яқин орада шахмат бўйича энг кучли давлатлардан бирига айланишига ишонамиз.
Қувонарлиси ВМВ Holding компанияси юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келаётган ёш шахматчиларни қўллаб -қувватлаш, уларнинг юксак чўққиларини эгаллашларига моддий ва маънавий кўмак бериб келмоқда. ВМВ Holding компанияси маҳсулоти бўлмиш ВМВ Za’faron маҳсулоти бренд-амбассадорлари Умида Омонова ва Ҳумоюн Бекмуродовлар ҳам чемпионлик учун кураш олиб боришди.
Самарқандда ўтказилган форум доирасида Ўзбек заъфаронига оид алоҳида бурчак ташкил этилди ва шахмат бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларига унинг фойдали хусусиятлари, етиштириш жараёни билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар тақдим этиб борилди. Шундай қилиб , ўзбек заъфарони бўлган қизиқиш ақл гимнастикаси қиролларида катта тааъсурот қолдирди. Шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, уч карра Европа чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Валентина Гунина Самарқанд шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 17 имкониятдан 14 очко тўплаб, иккинчи марта чемпионликка эришди. Ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишидан бироз олдин бўлиб ўтган суҳбат у заъфароннинг фойдалилик хусусиятларини диққат билан тинглаб, келгусида ўзбегим BMB Za’faron маҳсулотини мунтазам истеъмол қилишга ваъда берди.
Форум доирасида ФИДЕ Президенти ўринбосари, жаҳон чемпиони Вишванатан Анандга, жаҳон чемпионати Бош ҳаками Иван Сыровага, рапид ва блиц йўналишида жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга, жаҳон чемпионати рапид йўналишида 3 ўрин соҳиби Владислав Артемиевга BMB Holding компанияси томонидан заъфарон маҳсулоти тақдим этилди.
Эътиборга молик яна бир жиҳат шуки, ВМВ Zaa’faron маҳсулоти бренд-амбассадорлари Умида Омонова ва Ҳумоюн Бекмуродовлар Жаҳон чемпионатида муҳим рейтинг очколарини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Бу эса ўзбек заъфарони бренд амбассадорларининг 2024 йил давомида дунёнинг турли нуқталарида ўтказиладиган шахмат бўйича чемпионатларда иштирок этиши ва ВМВ Za’faron бренди янада оммалашувига хизмат қилади.



