BMB Дайджест

BMB Дайджест
Ўтган ҳафта давомидаги муҳим воқеаларнинг қисқача тафсилоти.
➖ BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва компания фаолиятига бағишланган “Тадбиркорлик тақдиримда” кўрсатувининг махсус сони намойиш этилди. Унда Б.Маматкуловнинг тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, юртимизда етиштирилаётган маҳсулотларни қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш орқали ташқи бозорларга экспорт қилиш билан боғлиқ муҳим фикрлари, ёш тадбиркорларга ҳаётий тавсиялари акс етган. Маълумот учун, кўрсатув Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон cавдо – саноат палатаси ҳамкорлигида тайёрланган.
➖ 13-январ куни Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида BMB CUP мусобақасининг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра, Истиқлол ва BMB жамоалари ўртасидаги баҳсда BMB жамоаси 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
➖ Ҳафта давомида компания тизимидаги корхоналар раҳбарлари ва кадрлар захирасига киритилган умидли ёш раҳбарлардан бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган бир ҳафталик малака ошириш махсус курсларида иштирок этишди.
Машғулотлар давомида бошқарув кадрларининг малакасини ошириш, раҳбарлик салоҳиятини юксалтириш, жамоани бошқаришда етакчиликни намоён этиш каби долзарб мавзуларда тренинглар олиб борилди. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг махсус сертификатларига эга бўлишди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: