ВМВ HOLDING – мамлакат тараққиёти, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, шу йўлда хизмат қилаётган компания! 

ВМВ HOLDING – мамлакат тараққиёти, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, шу йўлда хизмат қилаётган компания! 
Аниқ стратегия асосида амалга оширилаётган тадбирлар тизимлиликни, аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олишни, моддий ресурсларни ана шу йўлда сарф этишни назарда тутади. ВМВ HOLDING ана шундай улуғвор стратегия ва аниқ мақсадлар сари дадил одимламоқда. Ҳар қандай замон ва маконда бир нарса аниқки, жамият тараққиёти, аҳоли ҳаёти барқарорлигини мустаҳкамлаш бошқарувнинг самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ. Ривожланишга интилаётган мамлакатларда менежмент доимий равишда такомиллаштирилиши лозим. Бунда ташаббускор, таҳлилий ва танқидий фикрлайдиган, етакчилик қобилияти ва ватанпарварлик туйғусига эга бўлган етакчи кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Мана шу мезондан келиб чиқиб, ВМВ HOLDING компанияси таркибидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган ёш раҳбар кадрларнинг билим ва савиясини ошириш, менежмент ва бошқарув, ишни ташкил қилиш, янги лойиҳалар устида ишлаш каби сифатларни янада юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида ўқиш, малака ошириш асосан давлат вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, давлат улуши юқори бўлган ташкилотлар ходимлари бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитишга ихтисослашган.

Бугунги кунда юртимиздаги йирик компаниялар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллаган ВМВ HOLDING компанияси, шахсан Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Акмалович Маматкуловнинг компания бошқаруви таркибидаги ёш ва умидли раҳбар ходимлар малакасини ошириш ва бизнеснинг энг замонавий билим, кўникма ва малакаларини пухта эгаллашлари бўйича ташаббуси академия раҳбарияти томонидан мамнуният билан қабул қилинди. Компания ва академиянинг ўзаро ҳамкорлиги самараси ўлароқ, ВМВ HOLDING ходимлари доимий равишда алоҳида ўқув дастури ва илғор услублар асосидаги курсларда таълим олиш амалиёти бир неча йилдан буён мунтазам равишда давом эттирилмоқда. ВМВ HOLDING томонидан ёш кадрларнинг мукаммал билим олиши, малакасини ошириши учун зарур маблағ ажратилмоқда, имкониятлар яратилмоқда. Бу, албатта, компания раҳбариятининг ходимлар келажаги, юрт тараққиётига дахлдорлигини англатади.

Мақсад эса ягона – ВМВ HOLDING компанияси ёш раҳбарларнинг асосий тамойиллари бўлмиш ташаббускорлик, қатъият, ҳалоллик ва натижа учун меҳнат қилиш, халқ билан, ишчи ходимлар билан очиқ мулоқотга тайёр бўлиш ва уларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканлигини чуқур англашдир.

13- январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида BMB HOLDING компанияси ва унинг тизимидаги корхоналар раҳбар ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотлари ниҳоясига етди. Шу муносабат билан битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Шарипович Бекмуродов ва BMB HOLDING Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Акмалович Маматкуловлар томонидан махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Албатта, олинган бу билим ва амалий кўникмалар, ВМВ HOLDING компанияси , қолаверса, бутун юртимизнинг халқаро майдондаги обрўсини юксалтириш, йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, пировардида мамлакатимиз   иқтисодий тараққиётининг ўсишига хизмат қилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: