ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бунга асосан экспортни ривожлантириш орқали эришиш аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

BMB HOLDING тизимидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспортга ихтисослашган корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусан, мева-сабзавотларни халқимиз дастурхонларига етказиб бериш билан бир қаторда хорижга ҳам мунтазам равишда экспорт қилиб келади.

Қуёшли ўлкамизда етиштирилган полиз экини маҳсулотлари, хусусан, карам, кўкат маҳсулотлари, сабзи, бодринг ва мевалардан узум, ҳурмо, олма, анор, лимон, ҳамда бир қанча турдаги сабзавотларнинг навбатдаги партияси Россия, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон давлатларига экспорт қилинди.

Маълумот учун, март ойи давомида жами 29 турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Айтиб ўтиш керакки, сўнгги йилларда тадбиркорлик соҳасига берилаётган эътибор натижасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш янада оширилиб сезиларли ўсишга эришилмоқда.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: