BMB HOLDING ва Бошқирдистон компаниялари ўртасида инвестициявий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 22 апрель куни BMB HOLDING бош офисида Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Бошқирдистон савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш вазири Гусев Алексей ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида бугунги кунда Ўзбекистон ва Бошқирдистондаги иқтисодий ва сиёсий вазият ҳамда иккала мамлакатда яратилаётган ишбилармонлик ва қулай инвестиция муҳити йилдан-йилга яхшиланаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.Шундан сўнг, А.Гусевга ҳолдинг ва унинг тизимидаги корхоналарнинг кенг қамровли фаолияти, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида, олий мартабали меҳмон сўнгги йилларда Бошқирдистонда ҳам мамлакатимиздаги каби қулай инвестиция муҳити шаклланаётганлигини, хорижий инвесторлар учун барча шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади ҳамда «Евроосиё Агроэкспресс», «Таврос Агропарк» сингари йирик инвестициявий лойиҳалар ҳақида маълумот берди, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари суҳбат давомида қишлоқ хўжалиги, логистика, саноат каби соҳаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш, товар айирбошлаш , экспорт-импорт масалалари ҳамда қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзаро ишонч муҳитида ўтган учрашув якунида юқорида сўз юритилган соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.