BMB HOLDING ТАЛАБА-ЁШЛАР УЧУН ЯНА БИР МУҲИМ ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРДИ

BMB HOLDING ТАЛАБА-ЁШЛАР УЧУН ЯНА БИР МУҲИМ ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРДИ

BMB HOLDING талаба-ёшлар учун яна бир муҳим лойиҳани амалга оширди

Ҳолдинг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни моддий жиҳатдан рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Салоҳиятли, иқтидорли ҳамда мунтазам ўз устида ишлайдиган ёшларнинг компания тизимига ишга жалб қилинаётганлиги, ҳомийлик асосида тўлов-контракт суммаларининг тўлаб берилаётганлиги шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг 24 май куни Тошкент давлат юридик университетида “TSUL Court” намунавий суд процесслари танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, юридик университети ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу танловга ҳолдинг расмий ҳомий сифатида иштирок этди.

75 та жамоа, 600 дан ортиқ талабаларни қамраб олган танловнинг бугунги финал босқичида 11 та жамоа ўзаро беллашишди. Талабалар томонидан саҳналаштирилган суд жараёнлари, қизғин ва муросасиз баҳслар томошабинларда ҳам катта таассурот қолдирди. Мусобақа якунида, иккита учинчи ўрин соҳибларига 8 миллион сўмдан, иккита иккинчи ўрин соҳибларига 9 миллион сўмдан ва иккита мутлоқ ғолиб жамоаларга 10 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, танлов давомида иқтидорини намойиш қила олган талабалар келгусида ҳолдинг тизимида амалиёт ўташлари ва иш тажрибаси ўрганиши мумкинлиги маълум қилинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: