BMB HOLDING ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ВА ГЕОГРАФИЯСИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

BMB HOLDING ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ВА ГЕОГРАФИЯСИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

BMB HOLDING ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ВА ГЕОГРАФИЯСИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

Иқтисодиётнинг таянч устуни ҳамда мамлакатнинг халқаро бозорлардаги обрўйини оширувчи йўналиш бу – экспортдир. Қолаверса, серқуёш заминимизда етиштирилаётган сархил мева, сабзавотлар ва полиз экинларига ташқи бозорда талаб катта.

Шу нуқтаи назардан, ҳолдинг таркибидаги ташқи савдо билан шуғулланувчи корхоналар томонидан июнь ойи давомида 30 турга яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, пиёз, саримсоқ пиёз, бодринг, помидор, булғор қалампири, мевалардан гилос, ўрик, олма, шафтоли, олхўри ҳамда бир қанча турдаги полиз экинларининг навбатдаги партияси Латвия, Эрон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон давлатларига экспорт қилинди.

Жорий мавсумнинг ёғингарчиликларга бой бўлиши ҳамда арго йўналишида татбиқ этилаётган илм-фан ютуқлари ҳисобига маҳсулотларнинг сифати ва ҳажмида ўсишга эришилиб, экспорт имкониятлари кенгаймоқда.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: