BMB HOLDING БОШҚАРУВИ ТАРКИБИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР
BMB HOLDING таъсисчиларининг 2024 йил 8 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиши қарорига мувофиқ бошқарув тизимида қуйидаги кадр ўзгаришлари амалга оширилди.
Жумладан:
Ҳолдинг Бош директори лавозимига Иброхимов Элёр Шухрат ўғли;
Бош директорнинг молия-иқтисод масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Хатамов Мирзохид Фахриддин ўғли;
Бош директорнинг тижорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Закиров Сардор Тахирджановичлар тайинландилар.
✅ Фурсатдан фойдаланиб, Ҳолдинг жамоаси лавозимларга тайинланган ходимларнинг меҳнат фаолиятларига муваффақият ва зафарлар тилайди.
Шунингдек, қарийб 6 йил мобайнида Ҳолдинг бош директори вазифасини бажариб келган Асамов Махмуд Суннатиллаевичнинг келгуси фаолиятида омад ёр булишини тилаб қоламиз!