BMB ZA’FARON — ЭНДИ ХИТОЙДА!
Мамлакатимизда миллий заъфарончилик ривожлангани сари, унинг экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда.
Эндиликда дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатлардан бири Хитой ҳам Бахмал заминида етиштирилган ўзбек заъфарони учун ўз эшикларини очди.
Бир неча йиллик чуқур ва таҳлилий текширувлардан кейин Ўзбекистон ва Хитой идоралараро комиссияси хулосасига кўра заъфарон тегишли рухсатномага эга бўлди.
Маълумот ўрнида: BMB Za’faron маҳсулоти жорий йил бошида минтақамизда биринчи бор ўзбек заъфаронининг Америка бозорларига киришига имкон берувчи USDA Organic (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат) сертификатига эга бўлганди.