BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИДА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИДА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИДА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Барчамизга маълумки, хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотлар, айниқса мева-сабзавотлар ва полиз экинлари халқаро стандартларга тўла мос бўлгандагида харидор қўлига етиб бориши мумкин. Бу жараёнларда сифат назорати муҳим роль ўйнайди.

Айни шу нуқтаи назардан, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида жойлашган BMB-NRC Agrologistics мажмуасида экспорт учун яратилган кўпгина имкониятлар қатори барча зарурий техника-ю ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ташкил этилган.

Мазкур лаборатория Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан стандарт талабларига мувофиқ баҳоланди ва жорий йилнинг 3 октябрь санасидан Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг фитосанитария лабораторияси сифатида расман рўйхатга олинди ҳамда тегишли гувоҳномага эга бўлди.

Эндиликда, BMB-NRC Agrologistics мажмуасида тадбиркорлар учун мавжуд имкониятлар сони яна биттага кўпайди. Хизматлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

+998957802299
+998957782299

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: