ЎЗБЕКИСТОН – ҚАТАР ЙИРИК ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН – ҚАТАР ЙИРИК ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН – ҚАТАР ЙИРИК ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қатар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Шайх Муҳаммад Бин Аҳмад ал-Куварий ҳамда BMB HOLDING, хусусан, икки томондан 40 дан ортиқ йирик компаниялар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Мулоқотда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ижобий ўсиш динамикаси қайд этдилди. Қатарнинг қатор йирик компаниялари Ўзбекистонда энергетика, йўл инфратузилмаси, логистика ва туризм соҳаларида инвестициявий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ҳолдинг вакиллари Қатар ишбилармонлари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди, хусусан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, логистика, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳамда заъфаронли маҳсулотларнинг ушбу мамлакатга экспортини йўлга қўйишдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: